Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 245,5 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми 245,5 триллион сўмга етди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 245,5 триллион сўмни ташкил этди. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 22,9 фоизга етган. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кузатилмайдиган иқтисодиётнинг 165,5 триллион сўми уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳисобига тўғри келган. Бу ЯИМнинг 15,4 фоизини ташкил этган. 

Яширин иқтисодиёт ҳажми эса 80 триллион сўмга тенг бўлиб, унинг ЯИМдаги улуши 7,5 фоизни ташкил қилган. 

Уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмининг фаолият турлари бўйича таркибида энг катта улуш қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигига тўғри келган — 60,5 фоиз. 

Хизматлар соҳасининг улуши 23 фоизни, қурилишнинг улуши 17,8 фоизни, саноатнинг улуши эса 6,7 фоизни ташкил этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...