Загрузка
Загрузка
Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари ва туман ҳокими тайинланди
Сиёсат

Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари ва туман ҳокими тайинланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Хоразм вилоятида қатор масъул лавозимларга янги кадрлар тайинланди. Хусусан, Шерзод Бердиев вилоят ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланган бўлса, Одилбек Артиқов Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Қарорга кўра, Шерзод Бердиев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Одилбек Артиқов Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Аввалроқ Олим Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...