Загрузка
Загрузка
Андижондаги қабристонда 11 килограммдан ортиқ марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Ҳодисалар

Андижондаги қабристонда 11 килограммдан ортиқ марихуанани сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилояти Избоскан туманида 11 килограммдан ортиқ марихуанани 6 миллион сўмга сотаётган 1989 йилда туғилган шахс қўлга олинди. У гиёҳвандлик моддасини нафақат бевосита учрашувлар орқали, балки ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ҳам тарқатишга урингани аниқланган. 

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, гумонланувчи "Қорадори-2026" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида ўтказилган тезкор тадбирда Избоскан туманидаги қабристонлардан бирида марихуанани сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Гиёҳвандлик моддасининг соф оғирлиги 11 килограммдан ортиқ бўлган. 

Тезкор суриштирувлар давомида гумонланувчи марихуанани сотиш мақсадида эҳтимолий харидорларига ижтимоий тармоқлар орқали бир қатор видео хабарлар юбориб келгани маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бундан олдин Таиланднинг Пхукет халқаро аэропортида мамлакатдан учиб кетаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси багаж текшируви пайтида юклари орасидан 26 килограммдан ортиқ марихуана ва каннабис маҳсулотлари топилгани сабабли божхона ходимлари томонидан ҳибсга олинганди. Аэропорт божхоначилари тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўтказган кўрик давомида бир нечта чамадонларга яширилган ва қуритилган каннабис гуллари, каннабис смоласи (наша кукуни/ёғи) ва қайта ишланган маҳсулотларни аниқлашган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...