Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Филиппиннинг жанубидаги Замбоанга шаҳрида жойлашган Атенео де Замбоанга университети кампусидаги ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва 9 киши жароҳатланди.Ҳужум қилган ўқувчи мактабга иккита ўқотар қурол олиб кириб, бошқа бир ўқувчини ҳамда икки нафар хавфсизлик ходимини отиб ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.
Хабарларга кўра мери ҳужумчи ушбу мудҳиш воқеани боди-камера орқали жонли эфирга узатган бўлиши мумкинлигини билдирган. Мазкур ҳодиса Филиппинда охирги икки ой ичида содир бўлган иккинчи мактаб отишмаси бўлди.
Маълумот учун, июнь ойида Таклобан шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумда 3 нафар ўқувчи ҳалок бўлиб, 20 га яқин киши жароҳат олган эди.
Аввалроқ Таиланднинг Нонтхабури вилоятида жойлашган Thepsirin Nonthaburi мактабида содир бўлган отишма оқибатида икки нафар ўқитувчи ҳалок бўлди, яна 20 нафарга яқин киши жароҳат олганди.

Изоҳлар мавжуд емас