Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда давлат органлари, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиш қатъиян тақиқланди. Янги нормага кўра, объектлар қийматини баҳолаш ва ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижаларини бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш масаласини ўртага қўйиш хусусий мулк дахлсизлигини бузиш деб баҳоланади ва бундай ишлар судлар томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Президент томонидан имзоланган янги қонунга мувофиқ, ушбу муҳим кафолат "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги ҳамда "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларга киритилди ва у расмий эълон қилингач, 2026 йил 18 июлдан кучга кириши эълон қилинганди.
Маълумот учун, шунга ўхшаш тақиқ дастлаб Президентнинг 2017 йил 17 январдаги 4633-сонли фармонида ҳам белгиланган эди.
Аввалроқ Ўзбекистонда суд аппарати ходимлари учун махсус хизмат кийими жорий этилиб, янги кийим лойиҳаси президент Шавкат Мирзиёевга кўриб чиқиш учун тақдим этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас