Загрузка
Загрузка
Тошкентда тадбиркорга тегишли бино бузилган. Бироқ, ҳокимнинг  “махфий” қарори туфайли унга  компенсация тўланмаяпти
Жамият

Тошкентда тадбиркорга тегишли бино бузилган. Бироқ, ҳокимнинг “махфий” қарори туфайли унга компенсация тўланмаяпти

619
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда тадбиркорга тегишли бино бузилган. Бироқ, ҳокимнинг “махфий” қарори туфайли унга компенсация тўланмаяпти. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Trader” ХК (номи ўзгартирилган) Тошкент шаҳридаги умумий майдони 72 кв.метрлик савдо дўкони орқали ўз савдо фаолиятини амалга ошириб келган. Савдо дўкони жойлашган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун шаҳар ҳокимлиги томонидан олиниб, савдо дўкони бузилган”, -дея маълум қилмоқда Бизнес-омбудсманнинг матбуот-хизмати.

Шу билан бирга, тадбиркорга бузилган савдо дўконнинг ўрнига бошқа бинони ажратиш таклиф этилган. Ушбу бинога бўлган ҳуқуқни тадбиркор номига расмийлаштиришда ҳокимининг қарор нусхаси лозим бўлган, аммо ҳокимнинг қарори маҳфий бўлганлиги важ қилиниб, унинг нусхаси тадбиркорга тақдим этилмаган. Демак, бино бузилиб бўлгану, пулни беришга ҳеч ким шошилмаяпти.

Бизнес-омбудсман томонидан Чилонзор туманлараро маъмурий судига киритилган аризаси натижасида суд томонидан компенсация ажратишда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳаракатсизлиги қонунга ҳилоф деб топилган ва тадбиркорга бузилган бино учун компенсация ажратиш юзасидан мажбурият юклатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...