Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошшаҳартрансхизмат”га ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда тез юрар автобусларнинг биринчи йўналишлари аниқ бўлган.
“Ҳозирги кунда ҳорижий консультантлар томонидан 3 та йўналишларда (Чилонзор буюм бозори, Чорсу савдо маркази, ТТЗ) йўналишларида BRT (Bus Rapid Transit) – тез юрар автобус хизматини ташкил этиши таклиф этилмоқда”, - дея маълум қилди “Тошшаҳартрансхизмат”.
“Чилонзор буюм бозори - Чорсу савдо маркази” йўналиши
-
ўртача масофа 20,6 км, тасарруф тезлиги 25 км/соат, ўртача қатнов вақти 50 дақиқа, оралиқ интервал 4 дақиқа, ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 42 мингтани ташкил қилади;
-
йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Навоий кўчаси 6,2 км, Шаҳрисабз кўчаси 3,2 км, Ш.Руставели кўчаси 6,2 км, Гавҳар кўчаси 2,4 км, Бунёдкор кўчаси 2,6 км;
“Чорсу – ТТЗ” йўналиши
-
ўртача масофаси 20 кмни ташкил этиб, тасарруф тезлиги 25 км/соат, ўртача қатнов вақти 48 дақиқа, оралиқ интервал 3 дақиқани, кунлик ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 27 мингтани ташкил этади;
-
йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Юзрабод кўчаси: 2,18 км, Феруза кўчаси 1,72 км, М.Улуғбек кўчаси 7 км, Махтумқули кўчаси 1,8 км; Шаҳрисабз кўчаси 1,1 км, Навоий кўчаси 6,2 км.
Мазкур йўналишларда жойлашган 36 та чорраҳаларни қайта лойиҳалаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини такрорловчи 50 та автобус ва 8 та йўналишли такси йўналишларининг ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади.
Илгарироқ, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, пойтахтимизда еттита тезюрар автобус йўналиши бўлади.
"Улар магистрал йўллар бўлади ва метрополитен бўлмаган қисмларини боғлайди. Уларга қўшимча ва улаш йўллари бирикади. Қисқа масофадаги қўшимча йўлларда кира ҳаққи 700 сўмни, боғловчи йўналишларда - 1000 сўмгача ва магистрал йўналишларда 1400 сўмни ташкил қилади. Натижада йўловчилар пулни тежаш имкониятига эга бўлишса, ҳаракат тезлиги ҳам ошади", - дея таъкидлади у.
Изоҳлар мавжуд емас