Тошкентдаги туғруқхоналардан бирида пропискаси бўлмаган аёл қабул қилинмаган
Жамият

Тошкентдаги туғруқхоналардан бирида пропискаси бўлмаган аёл қабул қилинмаган

722

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги туғруқхоналардан бири пропискасини бўлмаган аёлни қабул қилмаган. Бу тўғрисида Batafsil.uz. мухбири маълумот бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига ҳомиладор аёлини олиб келган турмуш ўртоғи томонидан суратга олинган видеоматериал пайдо бўлди. Унда айтилишича, ҳомиласи етилиб, туғруқ оғриқлари бошланган бўлса-да, аёлни ушбу тиббиёт муассасасига қабул қилишмаган ҳамда унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Мазкур масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев туғруққа ихтисослашган шаҳар ва республика тиббиёт муассасалари бош врачлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказган. Унда соғлиқни сақлаш тизимининг халқимиз олдидаги обрўйига путур етказиши мумкин бўлган бундай салбий ҳолатлар кескин танқид қилиниб, бошқа уни такрорланмаслиги бўйича қатъий огоҳлантиришлар берилган, вазиятга ойдинлик киритилиб, айбдорларга тегишлича чоралар кўрилиши таъкидланган.

Вазият ўрганилиб, натижада қуйидагилар маълум бўлган. Ҳомиладор аёл О.С. 2000 йилда туғилган бўлиб, Самарқанд вилояти, Иштихон туманида доимий рўйхатда туради. Ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ушбу воқеа шу йилнинг 29 апрель куни содир бўлган. Шу куни соат 04:25 да аёлни турмуш ўртоғи туғруқ оғриқларидан шикоят қилгани учун Тошкент шаҳар 1-сон туғруқ комплексига олиб келган. Навбатчи шифокор аёлни кўрикдан ўтказиб, туғруқни тасдиқлаган. Аммо аёлнинг пропискаси Янгийўл туманида бўгани учун, Янгийўл тумани туғруқ комплексига ёки Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникасидаги туғруқ бўлимига бориш тавсия қилинган.

Шу куни соат 5:40 лар атрофида ҳомиладор аёл турмуш ўртоғи томонидан чақирилган тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси туғруқ бўлимига олиб борилган. 2021 йил 29 апрель куни соат 7:40 да оғирлиги 3700 гр бўлган қиз дунёга келган. Туғруқдан кейинги давр асоратсиз ўтган. Шу йилнинг 3 май куни аёл фарзанди билан аҳволи қониқарли ҳолатда уйига жавоб берилган.

Ушбу вазият юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Р.Ҳаитбаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Туғруқ комплекси бош шифокори Р.Алимжанова ҳам эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.

Ўз ишига совуққонлик билан қарагани ва ҳомиладор аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмагани учун қатор тиббиёт ходимларига ҳам тегишли чоралар кўрилган.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+