Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

12
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   29 сентябрь куни Бектемир, Сергели ва Яшнобод туманларидаги айрим истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктларида таъмирлаш ҳамда кўчириш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Бектемир туманидаги "Сувсоз" даҳасида А373 автомобиль йўлида жойлашган юқори босимли ер ости газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

Бу вақтда Мажнунтол, Миришкор ва Роҳат маҳаллаларидаги 10 та кўп қаватли уй ҳамда 2213 та ерли хонадон газсиз қолади. Шунингдек, 1 та АГТКШ ва 24 та кичик ва ўрта бизнес корхонасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани Халқобод маҳалласи Қўйлиқ-5 мавзесида газ тақсимлаш пунктини алмаштириш ишлари туфайли соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминотида узилиш бўлади. Халқобод, Маданият ва Сўғдиёна маҳаллаларидаги 28 та кўп қаватли уй ва 48 та ерли хонадон, шунингдек, 12 та кичик ва ўрта бизнес корхонаси бундан таъсирланади.

Яшнобод тумани Олмос маҳалласида эса D-114 ўрта босимли ер усти газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари сабабли соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади. Олмос ва Гўзал маҳаллаларидаги 233 та ерли хонадон, 8 та кўп қаватли уй ҳамда 10 та кичик ва ўрта бизнес корхонасида газ таъминоти вақтинча узилади.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти қайта тикланади. Газ таъминоти филиали юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...