Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг  бир қисми транспорт қамалида  қолди.  Амалдорлар эса вазиятга лоқайд
Жамият

Тошкентнинг бир қисми транспорт қамалида қолди. Амалдорлар эса вазиятга лоқайд

2323
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мана икки кундирки, Тошкентнинг шарқий қисмида яшовчилар ўзига хос транспорт қамалида қолишмоқда. Собиқ ТАПОиЧ яқинида янги айланма йўл қурилиши сабабли, 4 мартдан бошлаб бу ерда йўлнинг муҳим қисми ёпиб қўйилган. Натижада улкан тирбандликлар пайдо бўла бошлади. Аммо, афсуски, бу муаммонинг бошланиши экан. 5 март куни эрталаб йўл хизмати ходимлари тўсатдан Оҳангарон автомагистралидан Водник массивигача бўлган барча кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйишди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Тонгги туҳфа

5 март куни Оҳангарон автомагистрали бўйлаб ҳаракатланаётган кўплаб ҳайдовчилар кутилмаган вазиятга дуч келишди. Тошкент ҳалқа йўлидан Водник массивигача бўлган ягона кириш ва чиқиш йўллари кутилмаганда йўл хизмати томонидан тўсиб қўйилди.

Ушбу массив аҳолиси эса бундан ҳам ёмон вазиятда қолишган. Биринчидан, шаҳардан чиқишда постгача бўлган жойда улкан тирбандлик пайдо бўлди. Бундан ташқари, махсус хизматлар Водник массивидан шаҳарга чиқиш учун Тошкент ҳалқа йўлидаги барча бурилишларни тўсиб қўйишди. Постдан бир неча километр узоқликда жойлашган бурилиш ёнидаги охирги йўл ҳам ёпилаётганга ўхшайди.

Маҳаллий аҳоли бу вазиятни деярли ҳар куни эрталаб Оҳангарон шоссесидан расмий кортеж ўтиши, шунинг учун Водник массивидан чиқиш жойи доимий равишда тўсиб қўйилаётганлиги билан изоҳламоқда. Уларнинг фикрича, эҳтимол, йўлнинг ҳар кунлик ёпилиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун амалдорлар кескин чораларга қўл уриб, массивдан чиқиш жойини бутунлай ёпиш қўйишга қарор қилишгандир.

Маҳаллий аҳоли кулгили бир тахминни ҳам илгари сурмоқда. Улар йўлнинг ёпилишини коронавирус билан боғлашмоқда. Яъни, касаллик туфайли шаҳарга кириш йўллари мустаҳкамланиб, зарур ҳолда карантинга ёпиш учун тайёргарлик кўрилмоқда, деган фикрлар ҳам йўқ эмас.



Транспорт коллапси

Тошкентда уч даражали янги йўлнинг барпо этилиши ҳокимиятнинг ўз фуқаролари ҳақида қайғура олмаслигини яна бир бор намойиш этди. Муҳими- аввало Президентга берган ваъданинг бажарилишидир. Объект Наврўзгача топширилади дейилдими, демак топшириш шарт. Бу аҳолига жиддий муаммолар келтириб чиқариши эса иккинчи масала. Зеро, тонировка қилинган “Малибу” ёки “Мерседес”нинг деразасидан бузилган йўл ва белгилар кўринмайди-да!

4 март куни ёпилган Махтумқули кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўловчилари аҳоли бундан ҳам мушкул вазиятда туришибди. Шаҳарга кириб боришнинг мутлақо иложи йўқ. Барча микроавтобус, автобус ва таксилар учун ҳеч қандай муқобил йўл йўқ - барчаси маҳаллаларнинг тор ва яроқсиз кўчалари орқали ҳаракатланишга мажбур. Натижада, эрталаб ишга бориш ва кечқурун қайтиш учун одатий 40 дақиқа ўрнига 2 соат вақт сарфланмоқда.

Шуниси қизиқки, ҳеч ким кишилар манфаатларига лоқайдликни яшираётгани ҳам йўқ. Йўл қисми "қурилишни тезлаштириш учун" ёпиб қўйилган. Уни тезлаштиришдан нима наф? Одамлар мамнун бўлишлари учун қурилишини сифатли қуринг холос.

“Тошшаҳартрансхизмат” раҳбариятига яна бир алангали "салом". Агарда тирбандликни бартараф этишнинг иложи бўлмаса, муаммоли йўналишлар бўйича автобуслар сонини ошириш мумкинку! Афсуски, кеча автобусга мингган йўловчилар ҳолига маймунлар йиғлаётганини   кўриб, ачинишдан ўзга чора йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...