Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 1 июль куни режалаштирилган таъмирлаш ишлари муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси вақтинча ўчирилди.
"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" компанияси маълумотига кўра, 110/10/6 кВ кучланишли "Библиотечная" подстанциясида модернизация дастури доирасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 09:00 дан 16:30 гача электр таъминоти қисман тўхтатилди.
Чекловлар Олмазор туманидаги "Чимбой", "Қорасарой", "Гуруч Ариқ", "Тараққиёт", "Мискин", "Ачобод", "Хончарбоғ", "Олмазор Сити" ва "Намуна" маҳаллаларининг айрим ҳудудларини қамраб олади.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари хавфсизликни таъминлаш ҳамда электр юкламасини тенг тақсимлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ишлар режалаштирилган муддатдан эртароқ якунланиши ҳам мумкин.
Электр тармоқлари корхонаси юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар мавжуд емас