Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда баъзи ёввойи ҳайвонларни ов қилиш вақтинча тақиқланади
Жамият

Ўзбекистонда баъзи ёввойи ҳайвонларни ов қилиш вақтинча тақиқланади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларига доир 343-сонли қарор қабул қилинди. Мамлакатнинг экологик тизимини асрашга қаратилган ушбу ҳужжат билан соҳада бир қатор янги чекловлар ва мажбурий тадбирлар белгиланди.

Янги тартибга кўра, 2026 йилнинг 1 августидан бошлаб 2028 йилнинг 1 январига қадар махсус рўйхатга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш қатъиян ман этилади. Шу билан бирга, мазкур чеклов махсус фермалар, питомниклар, инкулаторлар ва балиқчилик хўжаликларида сунъий равишда етиштирилаётган жониворларга дахл қилмайди. 

Шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун ёввойи ҳайвонларни ов қилишга рухсат берилади. Тегишли идораларга ҳайвонларни тутиш бўйича йиллик квоталарни тақсимлашда ушбу рўйхатдаги камёб турлар учун умуман квота ажратмаслик мажбурияти юкланган.

Бундан ташқари, сув ҳавзаларининг биохилма-хиллигини қайта тиклаш мақсадида алоҳида дастур амалга оширилади. Унга кўра, 2026 йил 1 августдан 2030 йил 1 январгача бўлган даврда республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларга ҳар йили камида 15 тонна балиқ чавоқлари ташланади. Чавоқлантириладиган сув ҳавзаларининг рўйхати Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан биргаликда тузилади.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти Қизилтепа туманида ноқонуний ов қилган бир гуруҳ браконьерлар, уларни тўхтатмоқчи бўлган экология инспекторига қаршилик кўрсатиб, куч ишлатганди. Улар Бухоро вилоятидан чақиртирилган "мафия" кўмагида воқеа жойидан қочиб кетган, аммо кейинчалик қўлга олинган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...