Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан текширув ҳаракатлари бошланганини маълум қилган. Воқеа тафсилотларини ўрганиш ва ходиманинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирокида махсус ишчи гуруҳ тузилган.
Вазирлик баёнотида таъкидланишича, касб этикаси қоидаларини бузган ва болага нисбатан қўполлик қилган ҳар қандай ходим қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, агар текширув давомида ушбу боғчанинг фаолияти лицензия талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, муассасанинг лицензияси бекор қилиниши мумкин. Текширувнинг якуний натижалари бўйича қўшимча расмий маълумот берилиши ваъда қилинган.
Бундан олдин Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида 3 ёшли боғча тарбияланувчиси мактаб ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди. Мазкур фожиа юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас