Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда бир йил ичида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси учунчи бор ўзгарди
Дунё

Қирғизистонда бир йил ичида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси учунчи бор ўзгарди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Жумғалбек Шабданбековни бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.

Президент имзолаган янги фармонга мувофиқ, мамлакат бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Мақсат Асаналиев истеъфога чиқарилиб, у МХДҚ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қирғизистон Конституцияси тартибларига кўра, Мақсат Асаналиевнинг номзоди қўмита раиси лавозимига тўлиқ тасдиқланиши учун яқин орада мамлакат парламенти — Жўқорғи Кенгашга тақдим этилади.

Маълумот учун, Жумғалбек Шабданбеков ушбу лавозимни 2026 йилнинг февраль ойида, собиқ МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев ишдан олинганидан кейин эгаллаган ва шу пайтгача қўмитага раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ташиевнинг кутилмаган истеъфоси сиёсий доираларда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Парламент депутати Элвира Сурабалдиеванинг маълум қилишича, собиқ раҳбар давлат тўнтаришига уринишни ташкиллаштиргани сабабли лавозимидан четлатилган. 

Айни пайтда Қамчибек Ташиев ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ва ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. У билан бирга собиқ бош прокурор Курманкул Зулушев ва собиқ спикер Нурланбек Турғунбек уулу каби яна етти нафар собиқ юқори мартабали амалдор суд қилинмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...