Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 24 июнь куни соат 10:00 дан 16:30 гача Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Маълум қилинишича, "Табобат" узатмасидан таъминланувчи юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан хавфсизликни таъминлаш ва юкламани тенг тақсимлаш мақсадида электр таъминоти қисқа муддатга тўхтатилади.
Хусусан, "Геофизика" ва "Жасорат" маҳаллаларидаги Фаровон ҳаёт, Бойтепа, Сўғдиёна, Эъзоз, Буюк келажак, Геофизика ҳамда Ҳислат кўчаларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.
Мутасаддилар таъмирлаш ишлари режалаштирилган вақтдан олдин якунланиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.
Электр тармоқлари корхонаси юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар мавжуд емас