Загрузка
Загрузка
ЖЧ–2026. Колумбия Конго ДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди
Спорт

ЖЧ–2026. Колумбия Конго ДР устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг К гуруҳида Колумбия терма жамоаси Конго Демократик Республикасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона гол 76-дақиқада М.Мехия томонидан киритилди.

Ўйин давомида Колумбия сезиларли устунлик қилди. Жамоа рақиб дарвозаси томон 20 марта зарба бериб, шулардан 9 тасини аниқ йўллади. Конго ДР эса 8 та зарба бериб, 3 тасини дарвоза томон йўналтирди. Тўп назорати бўйича ҳам Колумбия устунлик қилди — 66 фоизга қарши 34 фоиз.

Колумбиялик футболчилар 506 та узатмани 88 фоиз аниқлик билан амалга оширган бўлса, Конго ДР 281 та узатма бериб, 77 фоизлик кўрсаткич қайд этди.
Шу тариқа, Колумбия муҳим уч очкони қўлга киритиб, гуруҳдаги ўз мавқеини мустаҳкамлади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати–2026 доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг тарихий илк ўйинини Колумбияга қарши ўтказганди. Афсуски, терма жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...