Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Жамият

Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги баъзи ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, чекловлар режали таъмирлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

Газ ўчириладиган ҳудудлар ва вақт оралиғи:

  • Юнусобод тумани (соат 09:00 дан 18:00 гача): "Туркқўрғон", "Ўткир Ширин", "Жомий", "Янгиариқ" ва "Ифтихор" маҳаллалари ҳамда Акмал Пўлат кўчаси. Чеклов 2,8 мингта ҳовли, 8 та кўп қаватли уй ва 95 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади.

  • Бектемир тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): "Ҳ. Бойқаро" маҳалласи ва шу номдаги кўча. Газ узилиши 260 та хонадонни ўз ичига олган 3 та кўп қаватли уй ва 2 та улгуржи истеъмолчини қамраб олади.

  • Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): "Бинокор" маҳалласидаги 178 та ҳовли ва 11 та улгуржи истеъмолчи табиий газсиз қолади.

Газ таъминоти корхонаси келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.








Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...