Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация ҳамда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Кавказ мусулмонлари идоралари раҳбарлари, қардош ва хорижий давлатлар уламолари иштирок этмоқда. Анжуманда Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлаш ва диний-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ялпи мажлисда сўзга чиққан диний пешволар бир қатор устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Кенгаш қошидаги Фатво ҳайъати фаолиятини кенгайтириш ва замонавий муаммоларга шаръий ечимлар топиш, диний таълим муассасаларида устоз ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда қўшма илмий-услубий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Экстремизм, терроризм, такфирчилик, исломофобия ва мазҳаблараро низоларга қарши маърифий йўл билан биргаликда курашишга келишганлар.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) Иккинчи ҳамжиҳатлик форумида иштирокчилар халқ дипломатияси, ижтимоий мулоқот, медиа ҳамкорлик ҳамда туркий халқларнинг тарихий-маданий бирлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилганлар. Анжуманда ягона онлайн платформалар яратиш, фавқулодда вазиятларда ўзаро кўмак Mechanism'ларини ишлаб чиқиш ва ННТлар билан ОАВ ўртасидаги алоқаларни кучайтириш таклифлари илгари сурилган.
Аввалроқ Мирзиёев ТДТ мамлакатларига глобал ишонч танқислиги даврида қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирганди.

Изоҳлар мавжуд емас