Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Маҳаллий ҳукумат маълум қилишича, тиббиёт муассасаларида даволаниш учун 30 дан ортиқ мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари 20 майдан бошлаб Туркия чегарасини кесиб ўтишлари мумкин.
Anadolu агентлиги берган маълумотга кўра, мазкур қарор республика ҳукумати томонидан коронавирус бўйича карантинни енгиллаштириш чоралари доирасида қабул қилинган.
Ўзбекистон фуқароларидан ташқари, рухсат яна 30та мамлакат фуқаролари - Озарбайжон, Греция, Қозоғистон, Украина, Россия, Грузия, Туркманистон, Молдова, Қирғизистон, Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва бошқалар учун амал қилади.
Шу билан бирга, беморлар фойдаланиши мумкин бўлган хизматлар рўйхати ҳам белгиланган. Булар: ортопедия, травматология, умумий жарроҳлик, болалар жарроҳлиги, урология, кўз касалликлари, кардиология, онкология, нейрохирургия, гематология, репродуктив терапия, орган ва суяк илиги трансплантацияси.
Фақатгина коронавирусга бўлган текшируви салбий натижа кўрсатган беморлар чегарани кесиб ўтишлари мумкин.
Туркияда даволаниш истагида бўлган барча чет элликлар ҳақидаги маълумот аввалига Халқаро Тиббий назорат тизимида жойлаштирилиб, дастлабки тасдиқ олинганидан кейингина Туркия тиббиёт муассасаларида даволаниш учун рухсатнома берилади.
Изоҳлар мавжуд емас