Загрузка
Загрузка
Туташ нуқталари. Ўзбекистон COVID-19ни даволаш бўйича жаҳоннинг етакчи тажрибаларини жорий этмоқда
Жамият

Туташ нуқталари. Ўзбекистон COVID-19ни даволаш бўйича жаҳоннинг етакчи тажрибаларини жорий этмоқда

2032
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши давом этаётган кураш дунёда энг самарали ҳисобланмоқда. Мамлакатда ўлим даражаси паст бўлиб, касалланганлар сони аста-секин камаймоқда. Бунинг сабаблари кўп. Хусусан, бунга ўз вақтида жорий карантин чоралари, шунингдек, бошқа давлатларнинг тажрибаларидан фаол фойдаланиш, жумладан ушбу инфекцияни биринчи бўлиб енгиб ўтган Хитой тажрибасининг жорий қилинганлигини кўрсатиш мумкин.

Шунга қарамай, мамлакатда ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус билан касалланган беморларни керакли даражада даволашга қодирми, бизда зарур тиббий протоколлар мавжудми ва COVID-19 билан касалланган беморларни парвариш жараёни қай даражада халқаро стандартларга жавоб бера олишига оид турли миш-мишлар пайдо бўлмоқда.

Batafsil.uz мухбири коронавирусга қарши курашда бошқа давлатлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти ва нима учун Ўзбекистон бу борада айнан Хитой тажрибасига таянаётганини тушуниш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг халқаро муносабатлар бўйича Департамент бошлиғи Аюбхон Қаюмов билан суҳбатлашди.

"Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши давом этар экан, мамлакатимиз ушбу касалликка қарши курашда бошқа давлатлар билан муносабатларни фаол ривожлантирмоқда. Хусусан, Хитой Халқ Республикаси билан яқиндан иш олиб борилмоқда, инфекцияга қарши курашда тажриба алмашиш учун хитойлик тиббий бригада жалб қилинган, Хитойнинг COVID-19га қарши ижобий тажрибасини ўрганиш учун видеоконференциялар ва вебинарлар ўтказилмоқда”, - дея таъкидлади суҳбатдошимиз.

Унинг сўзларига кўра, хитойлик ҳамкасбларнинг кўпгина тажрибаларини ўзбек заминида муваффақиятли қўллаш мумкин. Масалан, ўзбекистонлик шифокорлар минтақавий ва миллий даражада COVID-19нинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Хитой механизмини батафсил ўрганиб чиқдилар, шунингдек, коронавирус инфекцияси бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашиб, тадқиқотлар ўтказдилар.

Иккала мамлакатнинг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. Масалан, Ўзбекистон вирусология илмий-тадқиқот институти ва Пекин геномика институти томонидан имзоланган меморандум доирасида бир қатор қизиқарли ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг 27 августидан 3 сентябрига қадар мамлакатнинг Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти ходимлари "Бир камар, бир йўл" глобал ташаббуси доирасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун экспертлар йиғилишида иштирок этдилар. Мазкур ташриф доирасида ўзбекистонлик мутахассислар Ухандаги Вирусология илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Аюбхон Аскаровичнинг таъкидлашича, яна бир муҳим йўналиш   Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи тиббиёт таълими муассасаларидан бирининг филиалини очишдан иборат. Ушбу масала 27 апрель куни Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, хитойлик шифокорлар ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирокида ўтказилган брифинг доирасида батафсил муҳокама қилинган.

Мамлакатлар ўзаро гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида алоқаларни чуқурлаштиришни давом этмоқдалар. Хитойда эпидемия авжига чиққан бир даврда Ўзбекистон у ерга тиббий ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва дори-дармонлар юборди. Энди эса ушбу таҳдидни муваффақиятли енгиб чиққан Хитой зарур тиббий асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари, дори-дармонларни Ўзбекистонга етказиб бермоқда.

Шуниси муҳимки, инсонпарварлик ёрдами нафақат ҳукумат, балки турли ташкилотлар ва хусусий компаниялар томонидан ҳам кўрсатилмоқда. Бугунги кунга қадар Jiashan Wenlan Trading, Alibaba Group ва Жек Ма жамғармаси, бошқа ўнлаб компаниялар, шунингдек, Хитой ҳукумати ва армияси томонидан Ўзбекистонга юклар юборилган.

Шу билан бирга, ҳамкорлик гуманитар соҳадан ташқари, замонавий технологияларни етказиб бериш, шунингдек, коронавирус билан курашиш тажрибасига эга бўлган тажрибали мутахассисларни Ўзбекистонга юбориш каби ёрдамни ҳам ўз ичига олган.

"Икки мамлакат учун қийин даврда стратегик ҳамкорлар томонидан бир-бирларига кўрсатаётган кўмакни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. 17-28 апрель кунлари инфекцияларга қарши курашиш соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири - Луо Лишенг бошчилигидаги хитойлик шифокорлар гуруҳи мамлакатимизга ташриф буюриб, коронавирус инфекцияси билан курашиш стратегиямиз, шунингдек чет эл клиникалари ва мутахассислари иштирокида олиб борилаётган телемедицина тадбирлари билан танишишди. Хитойлик ҳамкасбларимиз Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг карантин комплекслари ва ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарида бўлишди", - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Ҳар-бир ҳудудда хитойлик шифокорлар пандемияга қарши курашда ўз тажрибалари ҳақида гапириб беришган. Қолаверса, консультациялар ўтказиб, COVID-19 билан курашишга ихтисослашган тиббиёт муассасалари самарадорлигини яхшилаш бўйича   ўз ғояларини таклиф қилишган.

Шифокорларнинг малакасини ошириш ҳақида ҳам унутмалик лозим. Хитой томони ўзининг ижобий тажрибаси билан ўртоқлашиш учун мунтазам равишда видеоконференциялар ўтказмоқда, тиббий ходимларнинг тайёрланишига мувофиқ коронавирус билан касалланган беморларни даволаш бўйича тавсиялар бериб келмоқда.

"Биз учун Хитой соғлиқни сақлаш тажрибаси, хусусан анъанавий хитой тиббиёти ютуқларини тўғри қўллаш ва мамлакатимизга жорий қилиш жуда муҳимдир. Масалан, ушбу йўналиш бўйича қўшма тиббий марказлар ва клиникалар очиш режалаштирилган.

Шубҳасизки, иккала давлатнинг COVID-19 билан боғлиқ хавфни тезда бартараф этишдан манфаатдорлиги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан, ўзбек ва хитойлик мутахассислар ўртасида тажриба алмашишни кенгайтириш, шунингдек, ҳар икки мамлакат аҳолисининг саломатлиги йўлида коронавирус инфекциясига қарши курашда замонавий ёндошувларнинг янада ривожланиши учун хизмат қилади", - деди суҳбатдошимиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, ХХР соғлиқни сақлаш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганишда муҳим роль ўйнайди. Унинг фикрига кўра, хитойлик шифокорлар томонидан тўпланган анъанавий тиббиётнинг кўп асрлик тажрибаси турли касалликларга чалинган беморларни даволашда фойдаланиш учун долзарб бўлиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу йўналишда ХХРнинг етакчи тиббиёт муассасалари билан видеоконференциялар, онлайн-семинарлар, вебинарлар ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...