Загрузка
Загрузка
"Қорасув-Бўка-Бекобод" йўлидаги мудҳиш ЙТҲда инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ушланди
Ҳодисалар

"Қорасув-Бўка-Бекобод" йўлидаги мудҳиш ЙТҲда инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ушланди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда "Қорасув-Бўка-Бекобод" автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲ акс этган видеолавҳа тарқалди. Кадрларда Cobalt автомобили қувиб ўтиш вақтида Spark автомашинасини сиқиб қўйгани, натижада Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳудудга чиқиб кетгани кўринади. Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолгани сабабли қидирувга берилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

​Расмий маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 15 август куни соат 09:30 ларда содир бўлган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида Cobalt ҳайдовчисининг шахси шу куннинг ўзида аниқланган. У 30 ёшли шахс экани маълум қилиниб, қўлга олинган.

​Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.

Аввалроқ Самарқандда ЙПХ инспекторининг қўлини ойнага қисиб қочган Spark ҳайдовчиси қамоққа олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...