Загрузка
Загрузка
Тошкентда 5 млн долларлик Хитой халқаро техникуми ташкил этилади
Жамият

Тошкентда 5 млн долларлик Хитой халқаро техникуми ташкил этилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда Хитойнинг "China Oriental Education Holdings Limited" компанияси билан ҳамкорликда халқаро техникум ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа доирасида инвестор томонидан 5,1 млн доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритилиб, BYD, Chery ва JAC каби йирик автомобиль компаниялари учун юқори малакали ўрта бўғин кадрлар тайёрланиши режалаштирилган.

​Лойиҳага кўра, янги таълим муассасаси Бектемир туманидаги Республика телевидение ва радио техникуми негизида ташкил этилади. Мазкур бино техникумга 20 йил муддатга бепул фойдаланиш учун берилади. Инвестициялар ҳисобидан бино реконструкция қилиниб, замонавий лаборатория ва устахоналар ташкил этилади.

​Техникум нодавлат профессионал таълим муассасаси сифатида фаолият юритади. Таълим кундузги, кечки ва дуал шаклларда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

​Шунингдек, ўқув жараёнига рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича таълим дастурлари, хитой ва инглиз тилларини ўқитиш жорий этилади. Талабалар йирик автомобиль саноати корхоналарида амалиёт ўташ, педагоглар эса Хитойда малака ошириш имкониятига эга бўлади.

​Техникум битирувчиларига Ўзбекистонда ва хорижда тан олинадиган диплом ҳамда сертификатлар берилиши режалаштирилган.

​Қарор лойиҳаси муҳокамаси 1 сентябрга қадар давом этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...