Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати ўз қарори билан кўп хонадонли уйларни бошқарувчи ташкилот ва компаниялар учун қоидаларни тасдиқлаган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қоидаларга мувофиқ, кўп қаватли уйларни бошқариш фаолияти уйлардан хавфсиз ва қулай фойдаланиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, умумий мулкни сақлаш ва ундан фойдаланишдан иборат бўлган хизмат ва ишларни ўз ичига олади.
Кўп хонадонли уйнинг бошқарув органи доимий равишда уйнинг кириш қисмида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши шарт:
-
бошқарув органининг номи, манзили, телефон рақами, иш вақти, веб-сайти;
-
коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг алоқа телефон рақамлари;
-
таъмирлаш ишларини амалга ошириш муддатлари;
-
мажбурий бадал миқдори, кўрсатилган хизматлар учун тўлов миқдори.
Бошқарув органи авария ҳолатларини бартараф этиш учун куну-тун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизматини яратиши керак. Шу билан бирга, авария-диспетчерлик хизмати мулкдорларнинг қўнғироқларига 3 дақиқа ичида жавоб бериши керак.
Бундан ташқари, агар квартираларда канализация тиқилиб қолса ва ифлосланса, бу ҳолатлар 2 соат ичида бартараф этилиши керак.
Совуқ, иссиқ сув таъминоти, иситиш, электр энергияси ва канализация тизимидаги носозликлар эса 3 кун ичида бартараф этилади.
Изоҳлар мавжуд емас