Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти эстакадасига фақат “таниш” машиналар киритилаётганини инкор қилди. Мухбиримиз хабар беришича, ҳаммагага бир хил шароит яртилган.
“Тошкент халқаро аэропорти эстакадасига йўловчилар ва кузатувчилар бемалол киришлари мумкин. Эстакада шахсий автомобиллар, такси, туристик автобуслар ва хорижий делегация транспорти учун очиқ”, - дея маълум қилмоқда компания.
Эстакада бўйлаб терминалга ўтиш қоидалари:
-
эстакаданинг ўнг чизиғи туристик автобуслар ва микроавтобуслар, чап чизиғи - таксилар ва шахсий автомобиллар учун мўлжалланган;
-
эстакададан ўтиб кетиш ва йўловчиларнинг қисқа муддатли чиқиши/тушиши учун таксиларга 5 дақиқагача, туристик автобуслар ва микроавтобусларга -10 дақиқагача вақт берилади;
-
эстакаданинг ўнг ва чап чизиқларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва бу қоидабузарлик учун жарима берилади;
-
эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 та йўловчи автомобили ёки туристик автобусларни инобатга олган ҳолда 17 тагача машина бўлиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас