Загрузка
Загрузка
UZCERT давлат ташкилотлари ва корхоналарни оммавий киберҳужумлардан огоҳлантирди
Жамият

UZCERT давлат ташкилотлари ва корхоналарни оммавий киберҳужумлардан огоҳлантирди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларга шошилинч огоҳлантириш билан мурожаат қилди. Маълум қилинишича, кибержиноятчилар ташкилотларнинг компьютер ва серверларига RDP (Remote Desktop Protocol) хизмати орқали рухсатсиз киришга қаратилган оммавий киберҳужумларни амалга оширмоқда. 

Дастлабки таҳлилларга кўра, айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари зарарланган, жумладан, баъзи сервер ва компьютерлардаги маълумотлар шифрланган. Шунингдек, ҳужумларни бошқаришда қўлланилган зарарли C2 (Command and Control) инфратузилмасига тегишли бир қатор хорижий IP-манзиллар аниқланган. 

UZCERT барча ташкилотларга зарурат бўлмаса RDP хизматини вақтинча ўчириш ёки интернет орқали тўғридан-тўғри киришни чеклаш, фақат ишончли IP-манзиллар ёки VPN орқали уланишга рухсат бериш, кўп босқичли аутентификацияни (MFA) жорий этиш, журналлар (логлар)ни таҳлил қилиш ва шубҳали фаолликларни зудлик билан текширишни тавсия қилган. 

Шунингдек, зарарланиш аломатлари аниқланган тақдирда ахборот тизимини дарҳол тармоқдан ажратиш, ҳодисанинг тарқалишини чеклаш ҳамда ҳолат ҳақида белгиланган тартибда UZCERT хизматига зудлик билан хабар бериш сўралган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...