"Вакцина мажбурий ёки пуллик бўлиши керак”. Бунга нима дейсиз?
Жамият

"Вакцина мажбурий ёки пуллик бўлиши керак”. Бунга нима дейсиз?

1027

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқинда Санитария-эпидемиологик  осойишталик ва аҳоли саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашни мажбурий равишда ўтказишни таклиф қилди. Республика махсус комиссияси аъзолари унинг фикрини қўллаб-қувватлармикан, ҳукумат унга қулоқ соларканми? Ҳукумат бу масалада халқ фикрини сўрайдими?

Айни  пайтда  Ўзбекистонда Россия мисолида, масалан  маълум соҳа вакиллари– умумий овқатланиш, транспорт  ва бошқалар учун мажбурий эмлашни жорий этиш имконияти муҳокама қилиняптими, деб Нурмат Отабековдан сўрадик. Вакцинани қабул қилганлар учун мамлакатимизда бирор бир янги рағбатланишлар жорий этиладими?

Мутахассиснинг  фикри қуйида келтирилган.

Одамлар ихтиёрий эмланишни истамаяпти

Мутахассис аҳоли ихтиёрий равишда эмланишни истамаётганини очиқ тан олади ва  бундан афсусда эканлигини билдирди.

"Шифокорлар, ўқитувчилар, ОТМ ўқитувчилари, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва журналистлар   хавф гуруҳига  киради. Дастлаб     уларнинг сони 4,1 миллион атрофида эди, лекин ҳатто шу  контингент  ҳам 3 ой давомида қамраб олинмади. Гарчи республикамизда коронавирус инфекциясига қарши 4,3 миллион доза вакцина қўлланилган бўлсада, аммо бугунги кунда эмлашнинг тўлиқ курсини олганларнинг умумий сони 800 минг нафарни  ташкил қилиши  албатта етарли эмас", - деди Отабеков.

Шу билан бирга, хавф гуруҳи эмлаш режалаштирилган мамлакат умумий аҳолисининг бор-йўғи 13 фоизини ташкил этади.

Агар ихтиёрий равишда истамасангиз,  унда пул  тўлайсиз

"Мен мажбурий эмлаш тарафдориман – бу   60-70%  миқдорида жамоавий иммунитетга эга бўлиш имконини беради, яъни мамлакат эпидемик осойишталикка эришади", – деди Нурмат Отабеков ва  Ўзбекистонда вакцина бўлмаганида канча одам ҳаётдан  кўз   юмганини эслатиб ўтди.

Эмланиш учун бирор бир  имтиёз ёки бонуслар мавжудлиги ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғининг ўринбосари шундай деди: "Нима учун эмланган одамларни рағбатлантиришимиз кераклигини тушунмаяпман, ахир саломатлиги уларнинг ўзи  учун муҳим бўлиши лозим. Агар давлат бепул эмласа, шунинг  ўзи рағбат бўлса керак. Менинг фикримча, эмлаш мажбурий бўлиши лозим, керак бўлса - уни  пуллик қилиш мумкин", - дея хулоса қилди Отабеков.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...