Загрузка
Загрузка
Сурия суди Башар Асад ва унинг қариндошларини ўлим жазосига ҳукм қилди
Дунё

Сурия суди Башар Асад ва унинг қариндошларини ўлим жазосига ҳукм қилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни 2011 йилдаги намойишларни бостириш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топиб, сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди. Суд қарорига кўра, Асад қасддан одам ўлдириш, ўлимга олиб келган қийноқлар ва ноқонуний қамоққа олишда айбдор деб топилган.

SANA хабар агентлиги маълумотига кўра, иш 2011 йилда Сурия жанубидаги Даро вилоятида ҳукуматга қарши намойишларнинг бостирилиши билан боғлиқ. Асад суд жараёнида иштирок этмаган.

Башар Асад 2024 йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Сурияни тарк этган ва Россияга кетган. У ҳозир Москвада яшаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Суд шунингдек, Асаднинг укаси Маҳер ал-Асад ҳамда собиқ хавфсизлик ходими Атиф Нажибга нисбатан ҳам ўлим жазоси тайинлаган. Бу Башар Асад оиласининг Суриядаги қарийб 50 йиллик ҳукмронлиги тугаганидан кейин собиқ президентга нисбатан мамлакат ичида чиқарилган биринчи ўлим ҳукми бўлган.

Аввалроқ Сурия собиқ президенти Башар Асад биринчи марта унинг истеъфога чиқиши ва мамлакатдан Россияга кетишига олиб келган воқеаларга изоҳ берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...