Загрузка
Загрузка
Тошкентда тиббиёт чиқиндиларини ноқонуний чиқариб ташлаш ҳолатлари аниқланди
Ҳодисалар

Тошкентда тиббиёт чиқиндиларини ноқонуний чиқариб ташлаш ҳолатлари аниқланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Тошкент шаҳридаги қатор тиббиёт муассасаларида хавфли тиббиёт чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ва полигонларга ташлаш ҳолатлари аниқланди. Чиқиндиларнинг маиший чиқиндилар билан аралаштирилгани ҳам маълум бўлган.

Қонунбузилиш ҳолатлари экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ташкил этилган республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг дастлабки 6 ойида ўтказган ўрганишлари давомида аниқланган.

Текширувлар давомида тиббиёт чиқиндиларини белгиланган тартибда йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш талабларига риоя этилмаётгани маълум бўлган.

Шу билан бирга, инвестор томонидан ўрнатилган, кунига 12 тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга завод тўлиқ қувватда ишламаяпти. Тиббиёт муассасалари унга кунига атиги 3 тонна чиқинди етказиб бермоқда. Натижада завод қувватининг бор-йўғи 25 фоизидан фойдаланилмоқда.

Махсус комиссия ахборот хизмати маълумотига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт чиқиндиларининг 15 фоизини хавфли деб ҳисоблайди. Бундай чиқиндиларни нотўғри бошқариш атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва турли касалликлар тарқалишига олиб келиши мумкин.

Аввалроқ, "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасидаги рейдларда 62 та дарахтни ноқонуний кесиш ва чиқиндилар билан боғлиқ қоидаларни бузиш бўйича 285 та ҳолат аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Айбдорларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...