Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилояти Бағдод туманида 39 ёшли аёл ўз хонадонида ноқонуний ҳужра ташкил этиб, 41 нафар вояга етмаган қизга диний сабоқ бериб келгани аниқланди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида ушбу хонадонда 5–6 ёшли қизлар ҳам яшаб, таълим олгани маълум бўлди.
Суриштирув давомида аёлнинг олий маълумоти ва тегишли дипломи бўлмагани, шунингдек, ҳар бир бола учун ота-оналардан ойига 600 минг сўмдан 100–200 долларгача пул олиб келгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳужра ташкил этган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Фарзандларини ноқонуний таълимга берган ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 3-қисми бўйича баённомалар расмийлаштирилган.
Аввалроқ, Тошкентда тадбиркорлардан 108 минг долларни товламачилик йўли билан олган "Иззат Назарбек" лақабли шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас