Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББ кейинги пайтларда ЙПХ инспекторларининг ғайриоддий ҳатти-ҳаракати юзасидан изоҳ берди. Мухбиримиз хабар беришича, бундан кейин барча инспекторлар ҳатти-ҳаракат маданиятини ошириш машғулотларига жалб қилинади.
Эслатиб ўтамизки, айрим ходимлар томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтида касб этикаси ва маданиятига амал қилмасликлари юзасидан ижтимоий тармоқларда, жумладан, Тошкент шаҳрида “Тошкентда уйқудаги ГАИ” ҳамда Жиззах вилоятида “ГАИ акаларимиздан алкотестерни инновацияси” сарлавҳалари остида видеолавҳалар тарқалди.
“Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тубдан такомиллаштириш, фуқаролар билан ўзаро мулоқотни камайтириш мақсадида соҳага ахборот коммуникация технологиялари жорий этилмоқда.Шу билан бирга, ҳар бир йўл-патруль хизмати ходимининг ҳуқуқий билими, маданияти, муомала даражаси юқори бўлишига интилишимиз зарур”, -дея маълум қилмоқда ЙҲХББ.
Бош бошқарманинг хабар беришича, хизмат вақтида салбий ҳолатларга йўл қўйган ҳар бир ходим интизомий жазоланади ва уларга нисбатан муросасиз чоралар кўрилади.
Бундан ташқари, ходимларнинг билим савиясини ошириш, муомала маданиятини юксалтириш мақсадида доимий равишда машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилган.
Изоҳлар мавжуд емас