Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги жорий йилда очиладиган ОТМ ва уларнинг филиаллари рўйхатини эълон қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Хусусан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
-
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Гидрометеорология” факультети очилади;
-
Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил қилинади;
-
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти очилади;
-
Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади;
-
“Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
-
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди;
-
Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади.
Изоҳлар мавжуд емас