Загрузка
Загрузка
Янги ўқув йилида Ўзбекистондаги барча фан ўқитувчилари вазир жамғармасидан устама олишга талабгор бўлишлари мумкин
Жамият

Янги ўқув йилида Ўзбекистондаги барча фан ўқитувчилари вазир жамғармасидан устама олишга талабгор бўлишлари мумкин

89
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Барча фан ўқитувчилари Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жамғармасидан ойлик устама олишга талабгор бўлган педагоглар рўйхатига кириши мумкин. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилган.

Ҳужжатга кўра, янги ўқув йилидан бошлаб барча фан ўқитувчилари тест синовларидан ўтишлари ва ҳар ойлик устама олишлари мумкин бўлади. Эслатиб ўтиш лозимки, илгари ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилар эди.

Мазкур имконият илгари устамага даъво қила олмаган мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларига ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, педагог ходимларга тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Тест синовларининг иккала босқичидан ҳам ўтиб, 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга қўшимча ҳақ тўланади. Бунда улар олий ёки биринчи малака тоифаларига эга бўлишлари ёки уларни сақлаб қолишлари керак.

Бу борада Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан берилган умумтаълим фани бўйича билим даражаси тўғрисидаги сертификатга эга педагоглар мутахассислик ёки касбий стандарт бўйича мажбурий малака аттестациясининг биринчи босқичидан озод этилади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мактабларда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига ҳар ойда тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида устама тўланади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...