Загрузка
Загрузка
Япония Ўзбекистондаги шифохоналарни қарийб 6 миллион долларлик маммография ускуналари билан бепул жиҳозлайди
Жамият

Япония Ўзбекистондаги шифохоналарни қарийб 6 миллион долларлик маммография ускуналари билан бепул жиҳозлайди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Япония ҳукумати Ўзбекистон учун Японияда ишлаб чиқарилган маммография ускуналари учун 5,6 миллион доллар беғараз ажратади. Улар билан Тошкент шаҳри ва республика ҳудудларидаги 17 та давлат шифохонаси жиҳозланади.

14 ноябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Хирата Кендзи ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури доирасида беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли Алмашинув ноталарини имзоладилар.

Ўзбекистондаги давлат клиникаларида Япониянинг илғор технологияларини жорий этиш кўкрак бези саратонини эрта ташхислаш ва сифатли маммографик текширувлар географиясини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Аввалроқ Япония Ўзбекистондаги учта тиббиёт марказига асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 215 минг доллар ажратиши хабар қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...