Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини маълум қилган. Сешанба ва чоршанба кунлари ёмғирли ва совуқроқ ҳаво кутилмоқда. Ҳафта якунида эса яна иссиқ қайтади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Узоқ муддатли қуруқ об-ҳаводан сўнг, бугун Ўзбекистоннинг жанубий-ғарбий ҳудудларига Туркманистон устида шаклланган юқори циклон билан боғлик нам ҳаво массаси тарқала бошлайди”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, ёмғир пайтида 20-25° бўлади.
19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда 28-23° ни ташкил этади.
18 ва 19 апрель кунлари айрим ҳудудларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг тўзон кузатилади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат яна 25-28° гача кўтарилади.
18-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас