Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига  ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
Жамият

Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди

315

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг таъкидлашича, 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни бир маротаба, 10 февралдан кунига икки марта, Рамазон ойи давомида эса кунига уч марта парвозлар амалга оширилади.

Ҳаж зиёратини амалга ошириш нархи 17 миллион сўмдан кўпроқ. Ушбу нарх логистика харажатларининг ортиши ва Саудия Арабистонида белгиланган карантин тадбирларига риоя қилиш зарурати билан боғлиқ.

Ҳажга борадиган ўзбекистонликлар AstraZeneca, Moderna, Pfizer ёки Johnson & Johnson тўлиқ эмланиб, тегишли сертификатга эга бўлиши керак. Агар зиёратчилар “Спутник V” ёки ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон - Хитой вакцинаси билан эмланган бўлса, улар юқорида қайд этилган препаратлардан бири билан қайта эмланиши керак бўлади.

Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчиларда 30 та тиббий ниқоб бўлиши лозим. Ниқобларни ҳар тўрт соатда алмаштириш керак бўлади. Саудия Арабистонида ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилмаслик учун 300 доллар миқдорида жарима белгиланган. Уйга қайтишдан олдин, фуқаролар ўз ҳисобидан ПЗР таҳлилдан ўтказилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+