Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда мансабдор шахслар учун суд мажлисларида иштирок этиш мажбурий бўлади. Янги қоида маъмурий судларда давлат органининг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати бўйича шикоятни кўриб чиқишда амал қилади.
Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 январ куни қабул қилинган қарорида белгиланган.
Давлат органининг мансабдор шахси ёки унинг вакили судга шикоят бўйича зарур тушунтиришларни тақдим этиш учун керак. Агар идора вакили суд жараёнига келмаса, суд жаримаси қўлланилади.
Бундан ташқари, қарор билан маъмурий суд жараёнида дастлабки эшитув институти жорий этилади. Бу даъвогар талабларини аниқлаштириш ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун амалга оширилади.
Судга ҳурматсизлик ва унинг ажримларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, маъмурий суд ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни мустақил равишда кўриб чиқиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас