Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Фармаконазорати: Қозоғистонда цефтриаксондан кейин 18  киши вафот этгани тўғрисидаги хабарлар тасдиқланмади
Жамият

Ўзбекистон Фармаконазорати: Қозоғистонда цефтриаксондан кейин 18 киши вафот этгани тўғрисидаги хабарлар тасдиқланмади

733
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Фармаконазорати маълум қилишича, Қозоғистонда цефтриаксондан кейин 18 киши вафот этгани тўғрисидаги хабарлар тасдиқланмаган.   Шу билан бирга, идоранинг билдиришича, мазкур дори мамлакатимизда рецепт асосида сотилиши лозим бўлиб, уни фақат шифофор тавсиясига кўра ва шифохонада қабул қилиш керак. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, ўтган куни Ўзбекистоннинг бир неча йирик телеграмм- каналларида цефтриаксон препаратини қабул қилганидан кейин Қозоғистонда 18 кишининг вафот этгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Хабар муаллифлари ўзбекистонликларни ушбу дори воситасидан фойдаланмасликка чақиришган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" бўлим бошлиғи Эльвира Свечникованинг сўзларига кўра,   ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган хабарлардан безовта бўлишнинг ҳожати йўқ.

“Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни ўрганиб чиққан ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган маълумотларни текширгандан сўнг, цефтриаксондан фойдаланганда ўлим ҳолатларини рад этган. Ушбу препарат бактериал инфекцияларни даволашда ишлатиладиган учинчи авлод антибиотикидир. Цефтриаксон шамоллаш, вирусли касалликлар учун ўз таъсирини кўрсатмайди. Керак бўлмаган ҳолларда антибиотиклардан фойдаланиш кейинчалик бактериал инфекция антибиотик билан даволанмаслигига олиб келиши мумкин", - деди у.

Свечникованинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда цефтриаксон рецепт бўйича сотиладиган дори ҳисобланади. Бу фақат инфекцияни ва касалликнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда шифокор томонидан тайинланади. Ушбу препарат оғир юқумли касалликлар учун фақат касалхонада қўлланилади.

“Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олинган ва цефтриаксонни ўз ичига олган барча дори - дармонлар сертификатлаш жараёнида тўлиқ текширувдан ўтказилади", - дея хулоса қилди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...