Жамият

Ўзбекистон коронавирусли беморларни даволаш учун Қирғизистонда иккита модуль қуриб берди

383

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон коронавирусли беморларни даволаш учун Қирғизистонда иккита модуль қуриб берган.

Миллий госпиталь (Бишкек) ҳудудида 176 ўринли ва Чуй вилояти шифохонаси ҳудудида 24 ўринли янги шифохоналар очилган. Лойиҳалар бир ойдан кам муддатда бажарилган ва тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган.

"Ўзбекистон пандемия пайтида Қирғизистонни қўллаб-қувватлаган биринчи давлатлардан бири. Қўшни мамлакатдан кислород концентраторлари, респираторлар ва бошқа тиббий жиҳозлар, 400 ўринга мўлжалланган енгил модулли иншоотлар жўнатилди", - деди Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алымкадыр Бейшеналиев.

"Қардош қирғиз халқида юқумли касалликлар қанчалик кам бўлса, ўзбек халқи шунчалик хавфсиз бўлади. Зеро, қирғиз-ўзбек чегарасидан ҳар куни 15 мингга яқин одам ўтади. Бу борада касалликларнинг олдини олишга катта эътибор қаратишимиз лозим”, - деди Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов.

Илгарироқ, Ўзбекистон кўмагида Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган эди. Бишкек, Чуй ва Боткен вилоятларидаги мазкур тиббиёт муассасалари зарур тиббий асбоб-ускуналар ва мебеллар билан тўлиқ таъминланган бўлиб, беморлар учун барча шароит яратилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...