Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон олийгоҳларида 1 февралдан контракт миқдори  оширилмайди
Жамият

Ўзбекистон олийгоҳларида 1 февралдан контракт миқдори оширилмайди

551
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистон олийгоҳларида 1 февралдан контракт миқдори оширилмайдиган бўлди. 

Эслатиб ўтамизки, 2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб мамлакатда бюджет ташкилотлари ва корхоналари ходимлари, шунингдек талабалар стипендияси миқдори 10 фоизга оширилади. Бундан ташқари, энг кам иш ҳаққи миқдори ҳам 747 300 сўмгача (айни пайтда 676 330 сўм) кўтарилади. Ушбу миқдор ОТМларда контрактни ҳисоблаш учун асос сифатида олинади.

“Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади”, - дея хабар бермоқда вазирлик.

Ўтган йилнинг август ойида ОТМлар томонидан контракт суммаси 10 фоизга камайтирган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...