Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги тирбандлик  сабаблари маълум бўлди
Жамият

Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги тирбандлик сабаблари маълум бўлди

629
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Парламентнинг юқори палатаси  маълумотларига  асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича,  Ўзбекистонда Қорақалпоғистоннинг  “Даут-ота”  чегара божхона  постидаги тирбандлик сабаблари ошкор  қилинган.

 Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганилиб,    “Даут-ота” чегара божхона пости орқали кириш ва чиқиш йўналишида ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг оқими қуйидаги омиллар сабаб кўпайганлиги аниқланган:

  • пандемия шароитида Туркманистонда карантин тадбирларининг кучайтирилганлиги ҳамда Туркманистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланганлиги сабабли автотранспорт воситалари Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Грузия - Туркия йўналишида ҳаракатланмоқда;

  • қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Иргиз қишлоғи орқали ўтувчи йўлнинг музлаши, шунингдек, Россия Федерациясининг жанубий вилоятларига юкни етказиб берувчи ташувчилар учун “Даут-ота” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш қулай бўлмоқда (масофанинг қисқалиги ва йўл харажатларининг камлиги);

  • Ўзбекистон Республикаси билан Туркия давлати ўртасида имзоланган келишувга асосан, ташқи савдо юкларини ташувчи томонлар автотранспорт воситалари учун қулайлик ва енгилликлар яратилганлиги сабабли Туркия давлати ҳудуди орқали Ўзбекистон ташувчиларининг ҳаракатланиши кўпайган.

Сенатнинг  қўшимча  қилишича, Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган автотранспорт воситалари божхона постида белгиланган муддатларда қўшимча вақт талаб қилмаган ҳолда божхона кўригидан ўтказилмоқда.

Ўз навбатида, қозоқ-ўзбек давлат чегарасида юзага келаётган тирбандликни бартараф этиш мақсадида Қозоғистон томони билан Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти даражасида ҳар ҳафта, масъул бошқармалари даражасида ҳар куни, божхона пости даражасида ҳар икки соатда мулоқот қилиниб, бир-бирига кўмаклашган ҳолда тезкорлик билан мавжуд муаммолар ечими топилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+