Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон пандемия даврида 9 мингдан ортиқ мигрантларни ташкилий равишда хорижга ишлашга юбора олган.
“Миграция соҳасида учта асосий йўналиш бўйича жиддий ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буларга мигрантларни чет элга кетишидан олдин ўқитиш, чет элда ёрдам бериш ва уйга қайтгандан кейин реинтеграция қилиш киради. Фуқароларимизни хорижга чиқишдан олдин касб ва хорижий тилларга ўқитишни бошладик, айни пайтда 10 мингдан зиёд фуқаро ана шундай тайёргарликдан ўтмоқда. Хорижда муносиб иш топишда кўмаклашиш дастурини ҳам йўлга қўйдик", - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, пандемия даврида Ўзбекистон 9 мингдан ортиқ фуқарони уюшган ҳолда хорижга, биринчи навбатда, Россия ва Қозоғистон, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларига ишга юбориш имкониятига эга бўлган.
"Чет елга юоргандан кейин мигрантлар билан алоқада бўлиб турамиз. Қийинчиликларга дуч келганларга ёрдам берамиз", - дея хулоса қилди Муҳитдинов.
Изоҳлар мавжуд емас