Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон поездларида Интранет йўлга қўйилиб, унинг ёрдамида йўловчилар фильмлар, клиплар ва бошқа кўнгилочар контентдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
"Айни пайтда компания вагонлардаги медиа-контентни ва унинг мониторлардаги хилма-хиллигини кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳани амалга оширмоқда. Синов тариқасида "Афросиёб" поездларида Интернет тизими, яъни Интернетнинг миниатюра кўриниши ишга туширади. Бунинг натижасида йўловчилар Wi-Fi орқали махсус порталга уланишлари ва исталган контентни танлашлари мумкин бўлади. Кейинги босқичда ушбу турдаги хизмат барча йўловчи поездларида тақдим этилади”, - дея маълум қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари ”.
Бунндан ташқари, компания вакилларининг таъкидлашича, йўловчиларни рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш ва бунинг учун махсус валидаторларни ўрнатиш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас