Ўзбекистон польшалик журналист- аёл Агнешка Пикулицканинг киришига  тақиқ қўйган. Илгари у ТИВ ходимини тегажоқликда айблаган эди
Жамият

Ўзбекистон польшалик журналист- аёл Агнешка Пикулицканинг киришига тақиқ қўйган. Илгари у ТИВ ходимини тегажоқликда айблаган эди

627

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Al Jazeera, The Guardian, Eurasianet ва The Diplomat нашрлари учун  мақола ёзиб келаётган польшалик журналист аёл Агнешка  Пикулицканинг Ўзбекистонга киришига тақиқ қўйилган.  Бир  муддат илгари у ТИВнинг “Рустам”  исмли  ходимини тегажоқликда айблаб,  танилган эди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тақиқ қўйилгани ҳақида Агнешканинг ўзи Twitter орқали маълум қилган.  Пикулицканинг Eurasianet нашрига  ҳикоя қилишича,  у Ўзбекистондан  Қозоғистонга  борган.  Чунки, Ўзбекистонда визасиз  30 кун бўлиш мумкин холос. Шу  муддат тугагач, давлат ҳудудини  бир муддат  тарк этиш,  “кирди –чиқди”  амалиётини  бажариш лозим.

Аёл дарҳол  қайтмоқчи бўлган, бироқ ўзбекистонлик чегарачилар  сабабини тушунтирмасдан,  уни киришга  қўйишмаган. Натижада 7 ноябрдан бошлаб,  Пикулицка  икки давлат ўртасида  қолган.  COVID-19 билан боғлиқ чекловлар  туфайли Агнешка  Қозоғистонга ҳам  қайта олмайди.

“Мен ҳалигача  чегарадаман, совқотдим, егулик ва  уйқу учун  маъқул жой йўқ. Мен жиноят содир этмаганман, шунчаки ўз ишимни  бажарганман”, -дея ёзмоқда у Twitterда.

Унинг  сўзларига кўра, Ўзбекистон  ТИВ  аёлни  Тошкент аэропортига олиб бориб,  унга  Туркияга учадиган  самолётдан жой қилиб  бериш, йўл-йўлакай Тошкентдаги хонадондан  шахсий буюмларни  олиб  кетишни таклиф қилишган. Бироқ, бу учун бор-йўғи 10 дақиқа  ажратилишини билиб, Пикулицка рад жавобини берган.

Шунингдек, журналист аёл  гамхўрлик ва эътибор учун  чегарачиларга  миннатдорчилик  билдирган. 

“Мен имкон қадар чегарани  тарк этмоқчиман, бироқ  ўз  мулкимдан фойдаланишни ҳам истайман.  Мен  жиноятчи эмас, журналистман.  Бу жиноят эмас”, - дея якунлади у. 

Эслатиб  ўтамизки, июнь ойида Ўзбекистон ТИВ польшалик журналист аёлга аккредитацияни узайтирмаган эди. Агнешка  қайсидир қонунчиликни бузишда айбланган.  Лекин  айнан  қайси қонунлар бузилганлиги  ошкор қилинмаган.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...