Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк,  олтин ва нақд пуллар сақланаётган давлатлар рўйхатини эълон қилган
Жамият

Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк, олтин ва нақд пуллар сақланаётган давлатлар рўйхатини эълон қилган

318

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк, олтин ва нақд пуллар сақланаётган давлатлар рўйхатини эълон қилган. Уларнинг умумий қиймати 1.3 миллиард долларни ташкил этади. Айни пайтда мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Россия

Москвада Каримовага тегишли олтита квартира топилган. 2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳар суди ушбу мулкни Ўзбекистонга бериш тўғрисида қарор чиқарган.

Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Уларни сотишдан тушган фойда Ўзбекистон ва Россия ўртасида тенг улушларда тақсимланади.

Латвия

Каримованинг Латвияда активлари нақд 15 миллион доллар, махсус сертификатлар шаклидаги 850 унция (26 кг) олтин, шунингдек Рига маданий ва кўнгилочар мажмуасини ўз ичига олади.

Латвияда жойлашган активларни мусодара қилиш бўйича Ўзбекистонда 2018 йилда чиқарилган суд қарорлари Латвия суд органлари томонидан тан олинган. Бироқ, юқоридаги активларни қайтариш билан боғлиқ баъзи қийинчиликлар мавжуд. Шунга қарамай, уларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

Буюк Британия

Гулнора Каримова ва унинг Буюк Британиядаги ҳамкорларига қарашли 10 миллион фунт стерлинг ва учта мулк (Gorse Hill қалъаси ва Лондондаги иккита хонадон) тақдири Лондон Олий судида кўриб чиқилмоқда.

Бельгия

Белгияда ҳам Гулнора Каримованинг уюшган жиноий гуруҳига тегишли активлар мавжуд. Уларни қайтариш учун Ўзбекистоннинг расмий ташкилотлари ва Бельгия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бельгияда тергов жараёни якунланмаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмас. Бу ерда 240 миллион долларлик активлар жойлашганлиги тахмин қилинмоқда.

Франция

2020 ва 2021 йилларда Каримованинг уюшган жиноий гуруҳи аъзоларига тегишли кўчмас мулк (Париж яқинидаги 2 та уй) сотилиши натижасида Ўзбекистонга 20 миллион доллар қайтарилган.

Швейцария

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги активларининг умумий миқдори 686 миллион долларга баҳоланмоқда. Ҳозирда қарийб 336 миллион доллар мусодара қилинган, шундан 131 миллиони Ўзбекистонга қайтарилган ва яна 205 миллионини қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда Швейцария судларида яна тахминан 350 миллион долларни мусодара қилиниши кутилмоқда.

АҚШ

АҚШда Гулнора Каримованинг 60 миллион долларлик активлари топилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+