Ўзбекистон  ва Россия  мигрантларни коронавирусдан эмлаш учун 1 млн дона вакцинани етказиб бериш бўйича келишувни имзолашган
Жамият

Ўзбекистон ва Россия мигрантларни коронавирусдан эмлаш учун 1 млн дона вакцинани етказиб бериш бўйича келишувни имзолашган

214

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Россия Россияга ишлашга кетаётган мигрантларни коронавирусдан эмлаш учун 1 млн дона "Спутник V" вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувни имзолашган. Бу ҳақида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Ўзбекистонлик ҳамкорлар коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган вакциналарни сотиб олишга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Инсон аденовирус векторлари платформаси асосида яратилган ва дунёда биринчи рўйхатга олинган "Спутник V" вакцинасининг илк партияси декабрь ойида ишчи ташриф билан шу ерда бўлган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров томонидан Ўзбекистонга шахсан етказиб берилди", - деди элчи бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россияга ишлашга кетаётган мигрантларни коронавирусдан эмлаш учун 1 млн дона "Спутник V" вакцинасини етказиб бериш бўйича келишув имзоланган.

“Келгуси йилда Россиясидан COVID-19га қарши иккинчи “Эпиваккорона" вакцинасини сотиб олиш бўйича келишувнинг имзоланиши кутилмоқда”, - дея таъкидлади у.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+