Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Россия ўртасида сешанба ва пайшанба кунлари парвоз қиладиган иккита қўшимча авиарейс йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Илгарироқ, 10 июндан бошлаб Россия ва Ўзбекистон парвозлар сонини ошириши маълум бўлган эди. Хусусан, Москва ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини ҳар-бир тайинланган ташувчи учун биртадан иккитагача ошириш режалаштирилган. Натижада, иккала давлат пойтахтлари ўртасида тўртта парвоз – иккитаси “Аэрофлот” томонидан ва иккитаси Uzbekistan airways томонидан амалга оширилади.
Айни пайтда иккита рейс шанба (Uzbekistan airways) ва якшанба ("Аэрофлот") кунлари бажарилмоқда.
10 июньдан бошлаб Тошкент ва Москва ўртасига яна иккита мунтазам рейслар қўшилмоқда:
-
"Аэрофлот" SU1891 – пайшанба кунлари;
-
Uzbekistan airways HY603 – сешанба кунлари.
Изоҳлар мавжуд емас