Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Россия халқаро йўловчи ташиш учун мақбул тариф ва чегирмаларни жорий этиш, шунингдек, қўшимча йўналишларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олди.
Томонлар 5 декабрь куни икки давлат ўртасида халқаро йўловчи ташишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида халқаро йўловчи ташишда тарифларни шакллантириш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатда келишилган тариф сиёсати, қулай тарифлар ва чегирмаларни жорий этиш, ташишларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, қўшимча халқаро поездларни очиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, томонлар тариф ечимларини биргаликда таҳлил қилиш ва тажриба алмашишни, шу жумладан рақамли технологиялардан фойдаланишни ривожлантиришга келишиб олдилар.
"Ўзбекистон темир йўллари" хабарига кўра, меморандум транспорт тармоғини мақбуллаштириш ва икки мамлакат фуқаролари учун йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун янги имкониятлар очади.

Изоҳлар мавжуд емас