Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида учта янги автобус йўналиши йўлга қўйилмоқда
Жамият

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида учта янги автобус йўналиши йўлга қўйилмоқда

608
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Тожикистон учта янги автобус йўналишини ишга туширмоқда. Тожикистоннинг “Холдинг Азия Групп” корхонаси 2 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларига экспериментал тарзда халқаро автобус йўналишларини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Дастлабки синов рейслари “Душанбе –Термиз", "Душанбе – Денов" ва "Панжикент – Самарқанд” йўналишларида амалга оширилади.

Душанбедан Термизгача бўлган масофа 251 км (йўлни босиб ўтиш учун 5 соат 40 дақиқа), Душанбедан Деновгача бўлган масофа 107 км ни (йўлдаги вақт – 2 соат 25 дақиқа), Панжикентдан Самарқандгача 64 км (саёҳат вақти – 1 соат 25 дақиқа)ни ташкил этади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида “Тошкент – Хўжанд” ва “Қўқон – Хўжанд” йўналишларида мунтазам рейслар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...