Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик тўлов жорий этилиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик тўлов жорий этилиши мумкин

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгалари учун ҳар йиллик экологик компенсация тўловини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу норма жамоатчилик муҳокамасига қўйилган "Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарнинг утилизациясини ташкил этиш ва уларнинг компонентларини қайта ишлаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарор лойиҳасида назарда тутилган. 

Лойиҳага кўра, янги тартиб 2027 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши мумкин. Экологик компенсация миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда. 

Шунингдек, экологик талабларга жавоб бермайдиган ва "зарарли" экологик тоифага киритилган транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши мумкин. Бундай автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилади. Фақат антиквар мақомидаги автомототранспорт воситалари ушбу чекловдан мустасно бўлади. 

Ҳужжатда эски транспорт воситаларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган: 

  • 2026 йилдан — енгил автомобиллар учун;

  • 2027 йилдан — микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари учун;

  • 2030 йилдан — барча турдаги ғилдиракли транспорт воситалари учун. 

Мутахассислар фикрича, мазкур ташаббус атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириш, автопаркни янгилаш ва экологик хавфсизликни оширишга хизмат қилиши мумкин. 

Айни пайтда мазкур таклиф ҳали лойиҳа мақомида бўлиб, жамоатчилик муҳокамасидан сўнг ўзгариши ёки қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...