Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш чоғида фожиали тарзда ҳалок бўлди. У рейд тадбирини олиб бораётган бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 9 сентябрь куни соат 23:00 ларда Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири вақтида содир бўлган. Инспектор электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган ҳуқуқбузарларни ушлаш чоғида уларнинг қаршилигига учраган ва сувга тушиб кетган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 10 сентябрь куни М.Ботировнинг жасади сувдан олиб чиқилган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, уларга зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилаётганини ҳамда воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги фидокорона хизматлари ва кўрсатган жасорати учун Мирзо Ботиров вафотидан сўнг "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас